Давлат раҳбари Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуартени қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Учрашувда Қозоғистон ва Яшил иқлим жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жумладан, ўрмон ресурсларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш, табиий ресурслардан мақбул фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Қозоғистон келгуси йилда минтақавий иқлим саммитини ўтказишни режалаштирмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад долзарб масалаларга биргаликда ечим топиш, экологик ўзгаришларга мослашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Мафальда Дуарте Қозоғистоннинг иқлим муаммоларини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. У Миллий мослашиш режасининг амалга оширилишини юқори баҳолади. Табиий офатлар хавфини бошқариш ва эрта огоҳлантириш тизимларини жорий этишни ўз ичига олган лойиҳа Яшил иқлим жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастури иштирокида амалга оширилмоқда.

Суҳбат чоғида табиатни муҳофаза қилиш, жамиятнинг экологик маданиятини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.