Давлат раҳбари Талдиқўрғон шаҳридаги стол тенниси марказини бориб кўрди

Фото: Фото: Акорда

TALDYQORǴAN. KAZINFORM — Қасим-Жомарт Тоқаев “Жетису-Қолдау” жамоат фонди ҳомийлигида барпо этилган Стол тенниси маркази билан танишди.

Халқаро стандартларга мувофиқ замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган бинода спорт туризмига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жойлашган.

Фото: Акорда

 

Мактаб директори Мерей Суйиновнинг айтишича, ҳозирда теннисдан ташқари тўққизқумалақ, шашка, шахмат, армрестлинг ва спорт туризми секцияларида 600 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашяпти. Улар орасида 33 нафар спорт усталигига номзод, 41 нафар биринчи тоифали спортчилар бор.

Фото: Ақорда

Президентга Жетису вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан маълумот берилди. Хусусан, Алакўл туманидаги Лепси қишлоғи ва Текели шаҳрида жисмоний тарбия мажмуалари, Панфилов ва Сарқан туманларида спорт мажмуалари, Талдиқўрған шаҳридаги “Марказий” стадион капитал таъмирдан чиқиш арафасида. Бундан ташқари, кичик қишлоқларда оммавий спортни ривожлантириш учун модулли мажмуалар қуриш ишлари олиб борилди.

Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоқаев “Жетису” волейбол клубининг аҳволи билан танишган эди.