Давлат раҳбари Таиланд Қиролига ҳамдардлик билдирди
16:43, 25 Октябрь 2025
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Таиланд Қиролига ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қиролича Сирикит вафоти муносабати билан Қирол Маха Вачиралонгкорн ва бутун Таиланд халқига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорннинг онаси, собиқ қиролича Сирикит 93 ёшида оламдан ўтди.