Давлат раҳбари сув тошқинидан жабр кўрган вилоятлардан бирига амалий ташриф билан боради
11:40, 02 Апрель 2024
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Президент матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида пост қолдирди.
“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 4 апрель куни амалий ташриф билан сув тошқинидан жабр кўрган вилоятлардан бирига боради. Ташриф ҳақида қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади”, — деб ёзди Берик Уали.