Давлат раҳбари савдо-логистика марказига ташриф буюрди

Фото: Фото: Ақорда

SHYMKENT. Кazinform – ҚР Президенти стратегик аҳамиятга эга “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” транспорт йўлаги яқинида жойлашган Almaar Logistics савдо-логистика марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Майдони 24 минг квадрат метр бўлган кўп функцияли мажмуа қурилишига хусусий инвестор 14,8 миллиард тенге сармоя киритди.

Фото: Ақорда

Марказ маҳсулотларни сақлашнинг илғор технологиялари билан жиҳозланган. Хусусан, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақламасдан, имкон қадар тезроқ тарқатиш имконини берувчи тизим жорий этилди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент аэропортидаги янги терминални кўздан кечирди.