– Ташрифингиз қардош Озарбайжон билан ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир. Озарбайжон билан алоқалар биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Биз мамлакатингизни ишончли стратегик шерик ва иттифоқчи деб биламиз, — деди Президент.
Ўз навбатида, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Жейҳун Байрамов фурсатдан фойдаланиб, Озарбайжон авиакомпаниясига тегишли самолёт Актауда ҳалокатга учраганида фавқулодда ёрдам кўрсатгани учун Қозоғистон томонига Президент Илҳом Алиев ва Озарбайжон халқи номидан миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда йирик стратегик лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Каспий денгизи туби орқали оптик толали алоқа ва сув ости электр тармоқларини ётқизиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, савдо, инвестиция, рақамлаштириш, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорликни янада жонлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Абай вилояти ҳокими Берик Уалини қабул қилган эди.