Давлат раҳбари Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

АSTANА. Kazinform – Президентга ўтган йилги одил судловни таъминлаш натижалари ва келгуси даврга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Асламбек Мерғалиев одил судлов сифати барқарор сақланганини таъкидлади.

Олий суд инстанциялари суд актларининг 98,8 фоизини ўзгартирмаган. Маъмурий суд доирасидаги тизимли чора-тадбирлар натижасида давлат органлари билан бўлган низоларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўрсаткичлари яхшиланди.

Маъмурий органлар ва мансабдор шахсларнинг 4,5 минг акти ноқонуний деб топилди.

Ярашув жараёнларини қўллаш улуши фуқаролик ишларида – 45,9 фоиз, маъмурий ишларда 11,8 фоиз бўлди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар сони 11,8 фоизга камайди (500 мингдан 441 минггача тушди).

Амнистиция актини эълон қилиш орқали 583 киши жазодан, 5 мингдан ортиқ маҳкум жазосини янада ўташдан озод қилинди, 9,2 минг кишининг жазо муддати қисқартирилди. Қамоққа олишга рухсат беришдан бош тортиш улуши 25,7 фоиздан 37,5 фоизгача ошди.

Бундан ташқари, уй қамоғига олиш икки баробар кўпроқ тайинланди (2786 дан 5019 гача кўпайди). Бу электрон браслетларни кенг қўллаш ҳисобига бўлди (954 кишидан 2283 кишигача). Бу бюджет харажатларини оптималлаштириш ва терговдаги фуқароларнинг жамият билан алоқасини сақлаш имконини беради.

Кассация судига талаб юқори экани кузатилди. Олти ой ичида Кассация судига 16,2 мингдан ортиқ ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврида Олий судга 9,8 минг ариза-шикоят қилинган эди. Кассация орқали ўзгартирилган суд қарорларининг улуши фуқаролик ишларида – 3 фоиздан 18 фоизга, жиноий ишларда 8 фоиздан 28 фоизгача ошди.

Миллий статистика бюросининг маълумотига кўра, суд тизимига мутлақ ишонч даражаси 3 йилда, яъни 2023 йилдан бери 55,2 фоиздан 63,2 фоизгача ошгани ҳақида ахборот берилди.

Президент «Қонун ва интизом» тамойилини амалга ошириш, фуқаролар учун одил судловни таъминлаш, шунингдек, қонун устуворлигига алоҳида аҳамият бериш ва жамиятнинг суд тизимига ишончини ошириш муҳимлигини таъкидлади.