Давлат раҳбари ОҲИЧК Бош котиби Қайрат Сарибайни қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислик доирасида Қозоғистон томонидан илгари сурилган ташаббус ва устувор йўналишларнинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

ОҲИЧК Бош котиби Қайрат Сарибай Президентга форумни институционал нуқтаи назардан мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон кенгашни халқаро ташкилотга айлантириш жараёнида жуда фаол эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ОҲИЧК доимий тузилмалари самарадорлигини ошириш, географияси ва ташқи алоқаларини кенгайтириш орқали уюшмани янада изчил ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Президент кенгаш котибияти фаолиятига алоҳида эътибор қаратди ва мамлакат бундан буён ҳам унинг барча даражадаги ишида иштирок этишини маълум қилди.