Давлат раҳбари Нигерия Президентини мустақилликнинг 65 йиллиги билан табриклади
16:55, 01 Октябрь 2025
ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Бола Аҳмед Тинубуни Нигерия Федератив Республикаси Мустақиллигининг 65 йиллиги билан табриклади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент ўз телеграммасида Қозоғистон ва Нигерия ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигини таъкидлаб, икки халқ фаровонлиги йўлида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти устозларни яқинлашиб келаётган Ўқитувчилар куни билан табриклаган эди.