Давлат раҳбари Наврўз байрамида иштирок этди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Наврўз байрами ўтказилаётган "Керуен сарай" мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари эътиборига мамлакатнинг тарихий ва маданий меросини ёритувчи махсус дастур тақдим этилди.

Фото: Акорда
Фото: Ақорда
Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаевга кулолчилик ва ёғоч усталарининг асарлари, тикувчилик ва заргарлик буюмлари намуналари, чарм буюмлар, шунингдек, ранг-баранг анъаналаримиз ва маънавий хазиналаримизни акс эттирувчи рассомларнинг асарлари намойиш этилди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, Президент миллий спорт ўйинларини томоша қилди.

Фото: Ақорда

Тадбир давомида қозоқ кураши, оғир атлетика, қўл кураши, ошиқ отиш, арқон тортиш, ёмби отиш, тўққизқумалақ, ланги улоқтириш ва қўчқор кўтариш каби ўйинлар намойиш этилди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда