Давлат раҳбари машҳур олимларни мукофотлади
ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бир гуруҳ олимларни орден ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
«Қасим-Жомарт Тоқаев шарқшуносликка қўшган улкан ҳиссаси ҳамда филологиянинг хитой йўналишини чуқур ўрганиш, қозоқ тарихи бўйича янги маълумотларни тўплаш, маданий қадриятларимизни тарғиб қилиш ва икки мамлакат ўртасидаги тарихий алоқаларни мустаҳкамлашдаги улкан ишлари учун Р. Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти бош директори, филология фанлари доктори, профессор Дукен Масимханулига III даражали "Барыс" ордени, шунингдек олим ва филолог Айнур Абиденқизига «Қазақстанның еңбек сіңірген қайраткері» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонларни имзолади», — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан Президент олимларга табрик телеграммасини йўллади ва ушбу мукофот уларнинг узоқ йиллик фундаментал тадқиқотлари ва тинимсиз меҳнати натижаси эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари машҳур шарқшуносларнинг оилаларига фаровонлик ва ижодий муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент фан соҳасида катта ютуқларга эришган олимларни тақдирлагани ҳақида хабар берган эдик.