Давлат раҳбари Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарини қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Асхат Жумағалини қабул қилди.

Асхат Жумағали коррупцияга қарши кураш хизматининг ўтган йилги фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берди.

Унга кўра, ўтган йили коррупция билан боғлиқ 1692 жиноят қайд этилиб, 1324 нафар шахс фош этилган. Уларнинг 161 нафари турли даражадаги раҳбарлардир. 1221 та иш судга юборилган.

2022 йилдан буён давлат ва квазидавлат сектори субъектларига 1,02 триллион тенге (2,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ) миқдоридаги мулкий активлар ва маблағлар қайтарилган, бир қатор жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари бориши ҳақида маълумот берилди.

“РОП” Оператори” МЧЖга оид якунланган жиноят ишлари бўйича Қостанай ва Қарағанди вилоятларидаги умумий қиймати қарийб 20 миллиард тенгега тенг 2 та завод давлат ҳисобига ўтказилган.

Қ. Сатибалдиулга нисбатан олиб борилган терговга қадар текширув доирасида жорий йилнинг февраль ойида бюджетга тахминан 82,6 миллиард тенге (185 миллион АҚШ доллари) тушган.

Шунингдек, Ақмола вилоятининг Қосши шаҳридаги 942 гектар ер давлатга қайтарилди.

Унинг бозор қиймати 13 миллиард тенгедан ошади.

Давлат харидлари портали мониторинги давомида 41,3 миллиард бюджет маблағининг мақсадсиз сарфланишининг олди олинган.

Ихтисослаштирилган АХКМ автомобилни рўйхатдан ўтказишда алдаш йўлларини аниқлади.

Давлат божи ва автомашиналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича тўловларнинг катта қисми ахборот тизимларидаги бўшлиқлар туфайли бюджетга тушмаган;

Агентлик тавсияларига кўра камчиликлар бартараф этилгач, 2023 йилда бюджет даромадлари (2022 йилга нисбатан) 9 баробар кўпайиб, 91,4 миллиард тенгени ташкил этди.

Шу билан бирга, рўйхатга олинган автомобиллар сони ҳар икки йилда бир хил бўлган.

Спортни молиялаштириш соҳасида коррупция хавфининг ташқи таҳлили ўтказилиб, текшириш давомида бюджет маблағларининг самарасиз тақсимланиши билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар, жумладан, коррупция билан боғлиқ муаммолар аниқланган.

Биргина жорий йилнинг ўзида мазкур соҳада ўзлаштириш ҳолатлари бўйича агентлик томонидан 18 та жиноят иши қайд этилган.

“СҚ “Фармация” МЧЖ фаолиятини таҳлил қилиш якунланди.

Бу ерда ҳам тиббий дори воситалари ва асбоб-ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ жиддий коррупцион хавфлар аниқланган. Ижтимоий аҳамиятга молик муаммоли объектлар қурилишининг бориши мониторинги натижасида мамлакат бўйича 32 та бино ва иншоот барпо этилди.

“Коррупцияга қарши кўнгиллилик” лойиҳаси доирасида 2 миллиард тенгедан зиёд товар ва хизматлар нархининг ошишига йўл қўйилмади.

10 мингга яқин фуқарога бепул юридик ёрдам кўрсатилди.

Миллий банкнинг “Рақамли тенге” лойиҳаси орқали “пулни бўяш” механизмини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилди. Ҳозирда Рақамли тенге Алматидаги мактаблардан бирида пилот режимида жорий этилмоқда.

Амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида Қозоғистон Transparency International (Коррупцияни қабул қилиш индекси) рейтингида 2023 йил якунига кўра 8 поғонага кўтарилиб, 180 та давлат орасида 93-ўринни эгаллади.

Қасим-Жомарт Тоқаев коррупцияга қарши курашиш ва профилактика чораларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.