Қозоғистон Президенти қишлоқ хўжалиги ходимларини тақдирлади
14:00, 14 Ноябрь 2025
ASTANA. Kazinform — 30 нафар қишлоқ хўжалиги ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Бир киши “Парасат” ордени, 6 нафар соҳа вакили «Құрмет» ордени соҳиби бўлди. 1 нафар фуқаро II даражали «Еңбек даңқы» ордени билан, 10 нафар соҳа ходими III даражали «Еңбек даңқы» ордени билан, 6 нафар ишчи «Ерен еңбегі үшін» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, бугунги тадбирда «Қазақстанның аграрлық саласының еңбек сіңірген қайраткері» фахрий унвони биринчи марта қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз самарасини берган тўрт нафар фуқарога топширилди.
Бугун пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги ходимларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди.