Давлат раҳбари Чехия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
20:30, 22 Декабрь 2023
Қасим-Жомарт Тоқаев Прагадаги фожиали воқеа муносабати билан Чехия Президенти Петр Павелга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
– Прагадаги Карлов университетида содир этилган даҳшатли қуролли ҳужум оқибатида кўплаб ватандошларингиз ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида совуқ хабар олдим. Ана шундай оғир дамда чех халқининг қайғусига шерик бўлиб, Сизга ва яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдираман, жароҳатланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман, — дейилади телеграммада.