Давлат раҳбари бюджетни режалаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди
ASTANA. Kazinform - Ақордада Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида миллий иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Бош вазир Олжас Бектенов, Президент Администрацияси раҳбари Айбек Дадебай, Миллий банк раиси Тимур Сулейменов, Олий Ҳисоб палатаси раиси Алихан Смайилов, Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Миллий иқтисодиётнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, 2026-2028 йилларга мўлжалланган республика бюджети параметрлари тўғрисидаги маърузалар тингланди.
Муҳокама чоғида Давлат раҳбари республика ва маҳаллий даражада маблағларни самарали режалаштириш ва тақсимлаш муҳимлигини таъкидлади.
Президент бюджетнинг мутаносиблигини таъминлаш, ҳудудларнинг барча ижтимоий мажбуриятлари ва истиқболли режаларини молиялаштириш, шунингдек, маблағларнинг ўринли тақсимланиши ва ишлатилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблайди.