Давлат раҳбари барча христианларни Пасха байрами билан табриклади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Пасха байрами билан табриклади.

— Ҳурматли ватандошлар! Мамлакатимизда яшовчи барча христианларни Пасха байрами билан табриклайман! Ушбу ёрқин байрам инсонларни маънавий покланишга, ўзини янгилашга ундайди. Дин одамларга умид ва қувонч бахш этади. Бу йил Пасха бутун дунё бўйлаб православ, католик ва протестант жамоалари томонидан бир кунда нишонланади. Бу катта рамзий аҳамиятга эга, – деди Президент.

Давлат раҳбари жамиятда бошқа динлар қатори христиан дини ҳам муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

— Жамиятимизда бошқа динлар қатори христиан дини ҳам муҳим ўрин тутади. Қадимдан юксак инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиб келаётган Пасха анъаналари оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва халқимиз ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга, фуқароларимизни меҳр-оқибат ва аҳилликка чорлашга хизмат қилмоқда. Ишонаманки, миллий бирлик, тинчлик ва барча этник гуруҳлар ва динлар вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамиша Қозоғистоннинг барқарор ўсиши ва гуллаб-яшнашининг мустаҳкам пойдевори бўлиб қолади. Пасха байрами ҳар бир оилани севги ва қувончга тўлдирсин! Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва улкан муваффақиятлар тилайман, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.