Давлат раҳбари Астана аэропортида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни кутиб олди
17:00, 18 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни Астана аэропортида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмонни қарши олиш учун Фахрий қоровул саф тортди.
“Ташриф доирасида эртага икки томонлама музокаралар юқори савияда ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, – дейилади хабарда.