Давлат раҳбари амалий ташриф билан Ақтўбе вилоятига борди

Фото: Фото: akorda.kz

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ақтўбе вилоятига борди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ташриф чоғида Президент вилоятни иқтисодий ривожлантиришнинг бориши ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишиши, шунингдек, вилоятдаги қатор ижтимоий-маданий объектларни бориб кўриши режалаштирилган.