Мазкур лойиҳа фуқароларнинг вақтини тежаш ва ҳужжатларини мустақил расмийлаштириш имконини беради. Асосий хусусияти шундаки, у суратга олишда одамнинг юзини танийди. Бу ноқонуний ҳужжатларни қайта ишлашнинг олдини олади.
2024 йил 1 январдан шахсни тасдиқловчи ҳужжатни беришда мажбурий дактилоскопик ҳисобга олиш қўлланилади. Бармоқ излари маълумотлар базасига дактосканнерлар ёрдамида киритилади. Фуқаро кейинги сафар ариза берганида унинг шахси бармоқ изидан аниқланади.