«Янги Қозоғистон»ни яратиш учун адолатли ва аниқ давлат сиёсатини юритиш зарур. Бу сиёсат виждонсиз мансабдор шахсларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларининг олдини олади. Рақобат ва технологияга асосланган иқтисодиётни қуради. Шу билан бирга, қонун устуворлиги орқали хусусий мулк, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлигини кафолатлайди», - деди Президент.
Шунингдек, Қ.Тоқаев ҳар бир фуқародан «Янги Қозоғистон»ни яратишда иштирок этишни сўради.
«Бу барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминловчи сиёсатдир. Ҳар бир инсон Қозоғистон келажаги учун маъсулиятни ҳис қилиши, умумий ишга ҳисса қўшиши керак. Халқ давлатдан очиқ ва шаффоф сиёсат олиб боришини талаб қилмоқда. Биз бу талабни бажаришимиз керак», - деди Президент.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай