Бу ҳақда ҚР Президенти Twitter саҳифасига ёзди.
«Таниқли артист Турсинбек Қабатовнинг пойтахтимиз ҳовлиларини қордан тозалаб, #БизБиргамиз хэштеги билан видео эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлайман. Волонтёр йилига мос ташаббус», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Бунгача пойтахт ёшларининг ижтимоий тармоқларда қор тозалаш бўйича ўтказаётган челленджи видеолари тарқалгани хабар қилинганди.