Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
13:13, 24 Июль 2023
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади. Мулоқот чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.