Президентлар бу йил икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги нишонланишини таъкидладилар. Тарихан мана шу қисқа вақт ичида Қозоғистон ва Польша ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот якунида Президентлар томонларни қизиқтирган кенг кўламли соҳаларда конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.