Давлат раҳбари Майра Муҳамедқизини қабул қилди
19:43, 30 Июнь 2023
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист, Чимкент шаҳар опера ва балет театри директори Майра Муҳамедқизини қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Учрашувда мамлакатда опера санъати ва маданиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Президентга Чимкентда шаҳар опера ва балет театрининг янги биносини қуриш режаси ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, Майра Муҳамедовна Президентга ҳудудда опера ва театр санъати ривожи, ёш хонандалар, театр ва балет артистларини тайёрлаш борасидаги ишлар ҳақида сўзлаб берди. Давлат раҳбари ёш истеъдодларни тайёрлаш, театр репертуарини хорижий ва миллий спектакллар билан янгилаш муҳимлигини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев Майра Муҳамедқизи кўп йиллардан буён Қозоғистон маданият соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлаб, опера хонандасига ижодий муваффақиятлар тилади.