Учрашувда Томас Хельм Давлат раҳбарига Фонднинг Қозоғистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган лойиҳалар ва ташкилотнинг мамлакатимиз билан ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ваколатхона раҳбари Қозоғистондаги рақамлаштириш, энергетика, дуаль таълим, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантириш, шунингдек маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ фикрларини ўртага солди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Томас Хельмга яқинда ўзининг Германияга қилган сафари натижалари ҳақида айтиб, Қозоғистоннинг ушбу мамлакат билан атрофлича ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратишини таъкидлади.