Дарсликлар рақамли форматга кўчирилмоқда – ҚР Таълим-маориф вазирлиги

Фото:
ASTANA. Кazinform – Фанларни ўқитишнинг инновацион усуллари жорий этилади, зарур ўқув материаллари рақамли форматга ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Дарсликларни рақамли форматга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Болалар мактабда анъанавий босма дарсликлардан фойдаланишдан ташқари рақамли дарслар, машқлар ва топшириқлардан фойдаланишлари мумкин. Дарсликлар одатий анъанавий қоғоз ва рақамли форматда тақдим этилади», - деб ёзган вазир.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 1,5 миллион ўқувчига ўқитиш учун қулай шарт-шароит яратилади.

«Янги шинам мактаблар ва ҳозирда қурилаётган мактаблар ўртасидаги концептуал фарқлар қурилишнинг ягона стандартини таъминлаш, замонавий ўқув хоналари ва лабораториялар билан тўлиқ жиҳозланиши, 1-4-синф ўқувчилари ва 5-11-синф ўқувчилари учун алоҳида блокларнинг мавжудлиги, қурилиш ва пардозлаш материалларининг юқори сифати ва бошқалар. Ўқувчилар сони ҳисобга олинса, кўпроқ спорт заллари очилади. Қиз ва ўғил болаларни меҳнатга ўргатиш мақсадида ҳар бир мактабда махсус устахоналар ташкил этиш режалаштирилган», - дейди Асхат Аймағамбетов.

Фото очиқ манбалардан олинган

Сўнгги хабарлар