Данияда аёллар учун ҳарбий хизмат мажбурий бўлади
2025 йилнинг 1 июлидан Данияда аёллар эркаклар билан тенг равишда ҳарбий хизматни ўташи шарт бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар беради, деб ёзади yuz.uz.
Тегишли қонун парламент томонидан 2023 йил июнь ойида қабул қилинган, бироқ у 1 июлдан кучга кирди.
Янги қоидалар ушбу санадан кейин 18 ёшга тўлган аёл фуқароларга нисбатан қўлланилади. Хизматга яроқлилигини баҳолаш учун улар рўйхатдан ўтишлари керак.
Авваллари аёллар фақат ўз ихтиёри билан хизмат қилишлари мумкин бўлган бўлса, энди улар эркаклар билан бир хил тизим бўйича хизматга чақирилади: биринчидан, кўнгиллилар жалб қилинади, қолган ўринлар қуръа бўйича тўлдирилади.
2024 йил ҳолатига кўра, Дания армиясига янги чақирилганларнинг 24 фоизи кўнгилли аёллар эди. Ислоҳот Данияни Европадаги гендер нейтрал тизим асосида ҳарбий хизматга чақирувчи кам сонли давлатлардан бирига айлантиради.