Дам олиш кунлари Қозоғистонда ёғингарчиликсиз иссиқ ҳаво кутилмоқда

Фото: Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 20-22 апрель кунлари ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, антициклон республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳавони сақлаб қолади.

Республика жануби ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда атмосфера фронтларининг ўтиши билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ғарбий ва жанубий вилоятларда чанг бўрони билан бирга кучли шамол эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати ғарб ва жанубда 25-32 даражагача, шимол ва марказда 20-28 даражагача исийди, мамлакат шарқида эса 17-25 даражагача кўтарилади.