Дам олиш кунлари Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 4-6 июн кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

5 июн куни мамлакат шарқи ва марказида ёмғир ёғиши, момақалдироқ, кучли шамол ва дўл ёғиши кутилмоқда.

Бироқ, термометрда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди: ғарбда 22-33 даража, жануби-ғарбда 29-37 даража, шимоли-ғарбда 15-25 дан 20-33 даражагача иссиқ бўлади. Мамлакат шимоли, шарқи ва марказида кундузи ҳаво ҳарорати 15-26 даражагача кўтарилади. Республика жанубида эса 27-37 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 22-32 даража иссиқ бўлади.