Қарағанди тиббиёт университетининг ички касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Александр Марченконинг фикрича, бундай даволаш режими вақтни йўқотишга олиб келади.
«Бу даволаш усулининг фойдалилиги жуда шубҳали. Ундан тўғридан-тўғри зарар йўқ, лекин COVID-19дан даволашга сарфланиши лозим қимматли вақт бефойда кетади. Кеч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш омон қолиш учун кам имконият беради», - дея тушунтирди Александр Марченко.