«COVID-19 вакцинаси ПЗР текшируви ёки лаборатория антигени тести натижасини мусбат қилиши мумкин эмас. Бунинг сабаби, тест пайтида одамнинг иммунитети эмас, балки унда фаол касаллик борлиги текширилади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда вакцинациядан кейин ҳам касаллик юқтириш мумкинлиги айтилади. Аммо бу эмлаш билан эмас, балки кейинчалик вирусни юқтириш билан боғлиқ.