Кўргазма жорий йилнинг 25-30 август кунлари Урумчи шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди.
«Эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни инобатга олиб, барча иштирокчилар саломатлиги ва кўргазма самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 25-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган VII Хитой-Евроосиё ЭКСПО кўргазмаси 2022 йил сентябр ойининг ўрталарига қадар қолдирилди. Ўтказиш жойи ўзгармайди», — дейилади ЭКСПО ташкилий қўмитаси баёнотида.
Хитой-Евросиё ЭКСПО кўргазмаси Урумчи ташқи савдо иқтисодий ярмаркасининг авлоди бўлиб, Урумчида 1992 йилдан бери ҳар йили 2010 йилгача ўтказиб келинмоқда.
Фото: news.cgtn.com