Жаҳон янгиликлар агентлигининг хабар беришича, АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) 18 ёшдан катта одамларда COVID-19 нинг олдини олиш учун Moderna вакцинасини маъқуллаган. Ушбу препаратнинг самарадорлиги 94% дан ортиқ, вакцинация курси бир ой оралигида қўлланиладиган 2 дозадан иборат.
Бошқа дори-дармонлардан фарқли ўлароқ, замонавий вакцинани оддий музлатгичда сақлаш мумкин, бу эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалишини осонлаштиради.