CNN телекомпанияси Россияда кўрсатувларини тўхтатади

Фото: None
NUR-SULTAN. TASS-Kazinform – Американинг CNN телекомпанияси Россияда кўрсатувларини тўхтатади. Тегишли баёнот жума куни телекомпаниянинг Twitterда чоп этилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«CNN Россияда кўрсатувларини тўхтатади, вазиятни баҳолашда давом этади ва ривожланиш жараёнида кейинги қадамларни белгилайди», - дейилади хабарда.

Эфир тўхтатилишининг аниқ вақти кўрсатилмаган.