Чимкентдаги автотураргоҳни дизел ёқилғиси билан таъминлаш масаласи ҳал этилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги Чимкент жамоат транспорти учун 1 литр дизель ёқилғисини 230 тенгедан етказиб бериш масаласи ҳал этилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири агентликнинг Telegram каналига таяниб.

Молиявий мониторинг агентлиги департаменти ходимлари томонидан Чимкент шаҳрида дизель ёқилғиси нархи ўрганилиб, шу муносабат билан мазкур турдаги ёқилғиларни етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шу нуқтаи назардан, Чимкентда жамоат транспортида дизель ёқилғисининг литри 230 тенгега баҳоланмоқда. «Shymkent Bus» МЧЖни зарур ёқилғи билан таъминлаш масаласи ҳал этилди. Энди автопарк ҳар ойда 20 миллион тенгедан ортиқ маблағни тежайди.