Спортчиларга 1 миллион тенгелик сертификатлар топширилди. Кураш бўйича мураббийлар 300 мингдан мукофот олди. Улан-Баторда (Мўғулистон) кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, юнон-рум кураши бўйича Қозоғистон терма жамоаси медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Маҳаллий «классиклар» ҳисобидан иккита олтин, бешта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритган.