Чимкент тиббий туризм марказига айланади

Фото: Фото: ҚР ССВ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг учинчи йирик мегаполиси тиббий туризмни ивожлантириш арафасида, деб хабар беради Jibek Joly телеканали.

Чимкентга сайёҳлар нафақат дам олиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун келишади. Энди бу ерда соғлиқни яхшилаш ва энг яхши шифокорлардан ёрдам олиш мумкин. Ҳозирданоқ Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, ҳатто Хитойдан ҳам беморлар соғлиғини яхшилаш учун келишмоқда. Айниқса, кардиология, нейрохирургия, ортопедияда мураккаб операциялар амалга оширилмоқда.

Абдулаҳай Қосимов Чимкентни ўзининг иккинчи туғилган жойи деб билади. Чунки Тожикистон фуқароси бир муддат аввал инсультга учраб, оғир касал бўлиб қолган эди. Душанбелик шифокорлар унинг мия аневризмасига чалинганини айтиб, шошилинч жарроҳлик амалиёти учун Қозоғистонга боришни маслаҳат беришган. Шундай қилиб, фуқаро Чимкент шаҳрига етиб келган.

— Биз томонда текширди ва вазият жиддий эканини айтишди. Қозоғистонга боришимни маслаҳат берди. Биз бир-биримиз билан боғландик, етиб келдик - ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Эркин ҳаракат қиламан, тинч ухлайман, бошим айланмайди. Ҳаммаси жойида, – дейди Абдулаҳай Қосимов.

Абдулаҳай Чимкентдаги Иккинчи шаҳар касалхонасида операция қилинди. Ҳаммаси яхши ўтди ва ҳозир у касалхонадан чиқарилмоқда. Унинг операцияси давомида қозоғистонлик жарроҳлар минимал инвазив усулдан фойдаланишган. Бу стрессни камайтирадиган ва тезроқ тикланиш имконини берувчи усул дейилади.

— Инсультдан кейинги ҳолат мияни таъминловчи томирлар касаллигидир. Малформация, аневризма инсультга олиб келиши мумкин. Ёхуд томирлар тиқилиб қола бошлайди, бу атеросклероз деб аталади. Қийин жойларда жойлашган шишлар мавжуд. Яхши микроскоп ва тажрибали мутахассисни талаб қиладиган ҳолатларда операция амалга оширилиши керак. Улар бир-бирларини эшитишади ва танлашади. Бу ерда кўп одам операция қилинади. Яхши бўлиб кетяпти, – дейди нейрохирург Марат Қулмирзаев.

Чимкентдаги пуллик тиббий хизматлар Марказий Осиёдаги энг арзон хизматлардан бири ҳисобланади. Беморлар нафақат қўшни давлатлардан, балки бутун Европадан ҳам келади. Мутахассисларимиз нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда.

— Шифокорларимиз ва мутахассисларимизнинг малакаси кучли. Уни яхшилаш учун кетма-кет иккинчи йил хорижда малака оширяпмиз. Ўтган йили бу ерга 120 киши машғулот ўтказиш учун келган. Бу йил 120-130 кишини ўқитамиз, маҳорат дарслари ҳам ўтказамиз. Чунки биз буни бориб кўрганимиз маъқул, деяпмиз, – дейди Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурлибек Асилбеков.

Шундай қилиб, Чимкент тиббий туризм соҳасида ҳақиқий етакчига айланишга умид қилмоқда. Барча танқидларга қарамай, ҳозирда Қозоғистон тиббиётига бўлган ишонч сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу яхши ҳолатдир. Буни Қозоғистонга келиб, соғайиб, ватанига қайтган сайёҳларнинг миннатдорчилиги ҳам кўрсатади.

Аввалроқ Чимкентда 7 килоли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.