Чилидаги ёнғин қурбонлари сони 100 га яқинлашди
ASTANA. Kazinform - Чилининг Вальпараисо ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 99 кишига етди.Бу ҳақда якшанба куни суд-тиббиёт экспертлари хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
- Ҳозирги кунга қадар 99 кишининг жасади қабул қилинди, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Чили президенти Габриэль Борич 64 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. У фожиа қурбонлари сони ортиб боришини тан олди. Мамлакатда икки кунлик мотам эълон қилинди.
2 февраль куни президент Вальпараисода ёнғинлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шунингдек, ўт ўчирувчиларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ҳудудда соат 08:00 дан 12:00 гача комендантлик соати жорий этилди. Расмийларга кўра, аланга 40 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган.