“Чиқиндиларни ёқиш корхоналарига бюджетдан маблағ ажратмаяпмиз. Бу бизнес. Шу боис, биз ҳозирда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси олиш ва бу орқали даромад олишни хоҳловчи компанияларнинг инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқяпмиз”, – деди вазир Сенатдаги брифингда.
Бугунги кунда лойиҳага Алмати, Чимкент ва бир қатор вилоятлар компаниялари қизиқиш билдирган.
“Ҳозирда биз Алмати шаҳри билан бутун тизимни ишлаб чиқяпмиз ва компания билан шартномалар имзолаш шартлари бўйича музокаралар жараёни давом этяпти”, – дея қўшимча қилди Нисанбаев.
Аввал Қозоғистонда барча турдаги чиқиндиларни бошқариш концепцияси ишлаб чиқилиши хабар қилинган эди.