«Полиция ходимлари безорини қидирмоқда. Жиноят жойидан далил - милтиқ топилган. Полиция ходимлари отишма содир бўлган жойга етиб келишди ва ҳудудни ўраб олишди», - дейилади Хайленд-паркнинг расмий сайтида.
Парад бошланганидан 10 дақиқа ўтиб, бир неча ўқ узилганидан сўнг тўхтатилди.
«Бирин-кетин 20-25 та ўқ овозини эшитдим. Бу тўппонча ёки милтиқ бўлиши мумкин», - деди маҳаллий фуқаро Майлз Заремски Chicago Sun-Times нашрига.
Хайленд-парк мэри парад бекор қилинганини айтиб, одамлардан хавфсиз жойга ўтишни сўради.
Ижтимоий тармоқларда воқеа жойига кўп сонли полиция ходимлари ва тез ёрдам машинаси жўнатилгани акс этган суратлар чоп этилмоқда.
Фото: REUTERS