Чет элликларга ер бериш масаласи муҳокама қилинмади ва кўриб чиқилмайди – ҚР Ҳукумати раҳбари
Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалиги ерлари берилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.
Бугун Сенатнинг ялпи мажлисидан сўнг журналистлар Бош вазирдан Ғарбий Қозоғистон аҳолиси хитойликларга ер беришга қарши мурожаат йўллаётгани ҳақида сўради.
Ўз навбатида, Алихан Смаилов Қозоғистоннинг Ер кодекси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хорижликлар ёки хорижий компанияларга, шунингдек, хорижликлар иштирокида ишлайдиган қозоғистонлик компанияларга беришни тақиқлашини эслатди.
“Бундай ҳуқуқ фақат Қозоғистон халқида мавжуд. Шунинг учун хорижликларга ер ажратиш муҳокама қилинмади ва кўриб чиқилмайди. Бу бизнинг аниқ позициямиз. Давлат раҳбари бу борада аниқ фикр билдирди. Шу боис ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқалмоқда. Баъзи инвесторлар ўз таклифларини бердилар. Бундан нарига ўтмаган, яъни келишувга эришилмаган”, — деди Бош вазир.