Чехия Республикасида ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқлик туфайли портлай бошлади

ASTANA. Kazinform – Чехия шимоли-ғарбида, Литомержице шаҳри яқинидаги армия ўқ-дориларини сақлаш омбори яқинида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда CТК ахборот агентлигига таяниб, Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: report.az

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган. Ёнғин авж олган тўрт гектар майдонда ер остида сақланган эски ўқ-дорилар портлаб, вазиятни янада мураккаблаштирган. Расмийлар фавқулодда ҳолат зонаси яқинидаги аҳоли пунктлари аҳолисини ўрмонда сайр қилмасликка чақирди.

Чехиядаги иссиқлик кундан-кунга ёмонлашмоқда. Чоршанба куни термометр 35 даражадан юқори ҳароратни кўрсатди. Пайшанба куни метеорологлар кун яна исиб кетишини башорат қилмоқда. Ҳаво ҳарорати 40 даражага етиши мумкин. Ўрмон ёнғинлари хавфи мавжуд.