Чехия пойтахтидаги университетда содир бўлган отишмада одамлар ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Фото: Фото: euronews

Чехия полицияси Прага марказидаги Карлов университетида отишма бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Хабар қилинишича, воқеа Прагадаги Ян Палах майдонида жойлашган Карлов университетининг санъат факультети яқинида содир бўлган.

Айни пайтда тилга олинган майдон ва қўшни ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

Карлов университети ўқитувчиларидан бири Сергей Медведев Facebookдаги саҳифасида воқеага гувоҳ бўлганини ёзди.