ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Фото: Фото: Pixabay

TASHKENT. Kazinform – ChatGPT ишлаб чиқувчиси бўлган Американинг OpenAI сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди, деб хабар беради Spot.

8 апрель куни компания Солиқ қўмитасининг электрон хизмат етказиб берувчиларнинг махсус платформасида рўйхатга олинган.

Шу билан бирга, АҚШнинг DigitalOcean булутли хизматлар провайдери ҳам электрон хизматлар етказиб берувчиси сифатида қўмита ҳисобига киритилган.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етган. 2025 йил бошидан жами 7 та компания солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

ChatGPT – бу OpenAI томонидан яратилган сунъий интеллект асосидаги мулоқот тизими бўлиб, у биринчи марта 2022 йилнинг ноябрида тақдим этилган. У фойдаланувчиларга турли хил топшириқларни бажаришда, маслаҳатлар беришда ва умумий саволларга жавоб топишда ёрдам беради.

Ўзбекистонликларга 2023 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ChatGPTга рўйхатдан ўтиб, фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўқувчиларнинг ChatGPTдан фойдаланишини чеклаш таклиф қилинди.