Ушбу тизим танқидчилари, шу жумладан 40та консерватор депутатлари сертификатлаштириш тизими «камситувчи ва самарасиз» бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Депутатларнинг фикрлари етакчи олимлар томонидан қўллаб-қувватланди. Улар орасида юқумли касалликлар бўйича мутахассис Майк Тилдесли ҳам бор. У кўплаб одамларга вакцина билан эмлаш мумкин бўлмаган бир пайтда ушбу лойиҳага қатъий қарши чиқди.
Telegraph нашрининг ёзишича, «коронавирус паспорти» технологияси келгуси кузгача тайёр бўлмаслиги мумкин. Британия ҳукуматига кўра, уни амалга ошириш учун «ҳафталар эмас, балки ойлар» керак бўлади.
Тавсия этилган режа фақат Англияни қамраб олган бўлса-да, ҳукумат ушбу тизимни Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия билан муҳокама қилмоқда.