Шимолий Йоркшир полициясининг маълум қилишича, воқеа сешанба куни Англия шимолидаги Кирби Сигстон қишлоғидаги Сунак сайлов округи манзилида содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бош вазирнинг уйи ҳудудига нотаниш шахслар кириб келганидан кейин “бир дақиқа ичида” воқеа жойига етиб келди.
“Улар тахминан соат 12:40 да қўлга олинди, шундан сўнг улар ҳудуддан олиб чиқиб кетилди ва ҳудудга ноқонуний равишда кириб келганликда гумонланиб ҳибсга олинди”, - дейилади ҳуқуқ-тартибот идораси хабарида.
Ҳибсга олинганларнинг исм-шарифлари кўрсатилмаган, бироқ улар 20, 21, 43 ва 52 ёшда экани, улар Англиянинг турли ҳудудларидан экани кўрсатилган.