«Бурабай» миллий боғи ва Маркакўл қўриқхонаси ЮНЕСКО глобал тармоғига қўшилди

Фото: None
PARIS. Кazinform - «Бурабай» давлат миллий табиат боғи ва «Маркакўл» давлат қўриқхонаси ЮНЕСКО биосфера резерватларининг глобал тармоғига қўшилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Маълумотларга кўра, 13—17-июн кунлари Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг «Инсон ва биосфера» дастури Халқаро мувофиқлаштирувчи кенгашининг 34-сессияси доирасида «Бурабай» миллий боғи (Ақмола вилояти) ва Марыакўл давлат қўриқхонаси (Шарқий Қозоғистон) ЮНЕСКО биосфера резерватлари глобал тармоғига қўшиш бўйича қарор қабул қилинди.

Сессияда Қозоғистон Республикасининг ЮНЕСКО ва ИСЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси, Қозоғистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси дипломатлари, Инсон ва биосфера миллий қўмитаси раиси Роман Яшченко ва унинг ўринбосари Виктория Ильина иштирок этди.


Президент Иш бошқарувчиси Айбек Дадебаев ушбу мақомнинг афзалликлари ҳақида гапирди.

«Янги мақом атроф-муҳит масалалари бўйича халқаро қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, илмий-тадқиқот ва амалий ишларни ривожлантириш, экологик таълим ва кадрлар тайёрлаш асосларини шакллантириш имконини беради»

, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Қозоғистонда 15 та объект ЮНЕСКО биосфера резерватлари миллий тармоғига киритилган. Глобал биосфера резерватлари тармоғи 131 мамлакатда жойлашган 738 та биосфера резерватларини ўз ичига олади.