Бухоро ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғига қўшилди
13:11, 02 Ноябрь 2023
ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғига 55 та янги шаҳар қўшилади. Улар орасида Бухоро “Ижодкорлик шаҳарлари тармоғи”да “Bukhara – Crafts and Folk Art” (ҳунар ва халқ санъати шаҳри) деб эътироф этилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Янги шаҳарлар маданият ва ижодкорликни қамраб олишга бўлган қатъий содиқликлари ҳамда одамларга йўналтирилган шаҳарсозликнинг инновацион усулларини намойиш этиши учун тан олинган.
Сўнгги қўшимчалар билан тармоқ ҳозир юздан ортиқ мамлакатнинг 350 та шаҳрини қамраб олган. Улар етти ижодий соҳани ифодалайди. Яъни ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати, дизайн, кино, гастрономия, адабиёт, медиа санъат ва мусиқа.