Бугундан бошлаб Тошкент Марказий вокзали фаолияти тикланади
Бугун 2023 йилнинг 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ матбуот хизматига таяниб.
“Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади ҳамда ҳозирда Тошкент Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади”, - дейилади хабарда.