Бугундан бошлаб Сиань-Алмати йўналишида йўловчи поезди қатнай бошлайди

Фото: Фото: «ҚТЖ» ҰК» АҚ баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform – Бугундан Хитойнинг Сиань шаҳридан Алматигача сайёҳлик поезди қатнай бошлайди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги Темир йўл ва сув транспорти қўмитаси раиси Жанибек Тайжанов маълум қилди.

“Бугундан 7 июнга қадар Сиань-Алмати йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу поезд Қозоғистон Республикасида Хитой туризми йили доирасида ташкил этилмоқда”, - дейилади хабарда.

Фото: «ҚТЖ» ҰК» АҚ баспасөз қызметі

Қўмита раҳбари, шунингдек, бу йил ҳам Алматидан Бухорога сайёҳлик поезди қатновини маълум қилди.

Фото: «ҚТЖ» ҰК» АҚ баспасөз қызметі

“2024 йил ноябрь ойидан Алмати-Туркистон-Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишида «Jibek joly» ва «Keruen Express» туристик поездлари қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поездлар 2024 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 5 марта қатнади. Саёҳат агентликларининг талабига кўра, ушбу поездлар ҳаракати давом этади”, — деди у.

Фото: «ҚТЖ» ҰК» АҚ баспасөз қызметі

Бундан ташқари, Жанибек Тайжанов 1 мартдан бошлаб Балқаш-Алмати йўналишида ички йўналишда мунтазам поезд қатновини йўлга қўйганини эслатди.